Учрашув чоғида ЕОТБнинг молиявий ва инвестициявий маҳсулотлар ҳамда хизматлар кенг кўламини тақдим этувчи универсал халқаро молия институтларидан бири сифатидаги салоҳияти алоҳида таъкидланди.

Банк томонидан Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш, инфратузилма яратиш ва модернизация қилиш, шунингдек, чегараолди савдони кенгайтириш лойиҳалари молиялаштирилишини назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОТБ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида юқоридаги йўналишлар доирасида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди ҳамда ЕОТБ экспертларининг Ўзбекистонга ташрифлари жадвали келишиб олинди.