Таъкидланишича, масъулларнинг ташрифдан асосий мақсади Сўх тумани ҳудудидаги 8 та чегара назорат-ўтказиш пунктларидаги аҳволни ўрганиш, камчиликларни аниқлаш ва йўловчиларга қулай шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.

Қайд этилишича, республикадан келган масъуллар, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан биргаликда «Малбут», «Сой», «Тоён», «Қизилқиёқ», «Девайрон», «Ғазнов», «Тул» ва «Ленбург» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган чегара назорат-ўтказиш пунктларини кўздан кечирган. Назорат ўтказиш пунктларидаги камчилик ва муаммоларни тез муддатда бартараф этиш ва йўловчиларга қулай бўлган шароитлар яратиб бериш бўйича тегишли идора мутасаддиларига топшириқлар берилган.












