Спорт | 11:08 / 20.03.2021
7368
2 дақиқада ўқилади

Европа лигаси чорак финалига қуръа ташланди. «МЮ» испан клубига қарши, «Арсенал» чех клуби билан ўйнайди

19 март жума куни УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа лигаси 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташланди.

Чоракфинал қуръасига кўра, «Манчестер Юнайтед» Ла Лига вакили «Гранада»га қарши майдонга тушса, «Арсенал» - «Славия», «Аякс» - «Рома», «Динамо» Загреб – «Вильярреал» жуфтликлари ҳосил бўлди.

«Гранада» – «Манчестер Юнайтед» жуфтлиги ғолиби яримфиналда «Аякс» / «Рома» баҳси ғолибига қарши, «Динамо» Загреб / «Вильярреал» жуфтлигида устун келган жамоа «Арсенал» / «Славия» баҳси ғолибига қарши финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Европа лигаси
1/4 финал. 8 апрель 
«Гранада» – «Манчестер Юнайтед»
«Арсенал» – «Славия»
«Аякс» – «Рома» 
«Динамо» Загреб – «Вильярреал»

Яримфинал. 29 апрел
«Гранада» / «Манчестер Юнайтед» – «Аякс» / «Рома» 
«Динамо» Загреб / «Вильярреал» – «Арсенал» / «Славия»

Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 8 апрель, жавоб учрашувлари эса 15 апрель куни ўтказилади. Яримфинал ўйинлари эса 29 апрель ва 6 май кунга белгиланган.

Маълумот учун, финал 26 май куни Польшадаги «Арена Гданск» ўйингоҳида ўтказилади.

Мавзуга оид