ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ёнма-ён ҳаракатланиб келган “Malibu” автомашинаси ҳайдовчиси, 28 ёшли Умид Х. билан бир-бирига “нега ўқрайиб қарайсан”, деб автомашинани чеккага тўхтатган ва ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашиб, Умид Х.нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жалолиддин Н. ва Жамолиддин Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, б, в” банди (Безорилик, яъни  бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш)  билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.