Илон Маскнинг твитидан сўнг америкаликлар Техасдан уй сотиб олишга тушишди
Маск март ойи бошларида Техасда янги шаҳар қурмоқчи эканини маълум қилганди.
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскнинг твитидан сўнг америкаликлар Техас штатидан уй сотиб ола бошлади. У обуначиларни келажакда қуриладиган Старбэйз шаҳри яқинига кўчиб ўтишга чақирганди.
Маск твитини 30 март куни эълон қилди.
«Марҳамат қилиб, Техасдаги Старбэйз ёки каттароқ жойлар —Браунсвилл шаҳрига ёхуд Саус Падре Айленд оролига кўчиб ўтинглар ва дўстларингизни шу тарзда илҳомлантиринг! SpaceX компаниясининг муҳандислар, техниклар, қурувчи ва бошқа ходимларга бўлган талаби тез ўсмоқда», — деб ёзди у.
Унинг бу хабаридан сўнг кўчмас мулк агентлари уй сотиб олиш бўйича сўровлар кескин ошганини сезишди. Риелторларнинг сўзларига кўра, бутун мамлакатдан қўнғироқлар бўлмоқда.
Илон Маск март ойи бошларида Техасда янги шаҳар қурмоқчи эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:28 / 23.10.2024
Маск Амбанига қарши: миллиардерлар Ҳиндистонда сунъий йўлдош интернети учун курашади
19:25 / 22.10.2024
Илон Маск америкалик сайловчиларга пул тарқатмоқда. Бу қонунийми?
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
11:00 / 17.10.2024