Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қаторасига учинчи кун рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилмоқда
Туркияда қаторасига учинчи кун рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилмоқда. Охирги суткада мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича 40 минг 806та янги ҳолат қайд этилган. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Turkish Minute нашрининг хабар беришича, 176 киши коронавирус қурбонига айланган.
Туркияда 29 март куни касалланиш ҳолатлари 32 мингдан кўпроқни, кейинги кунлар эса 37 минг ва 39 мингдан кўпроқни ташкил қилган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжанинг таъкидлашича, янги касалланиш ҳолатларининг 75 фоизи вируснинг британча штамми билан чақирилган.
Умуман олганда Туркияда пандемия бошидан бери 3 млн 400 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда 8-ўринни эгалламоқда.
Аввалроқ дунёда касалланиш ҳолатлари сони 130 млндан ошгани, охирги суткада эса 686 мингдан кўпроқни ташкил қилгани маълум қилинганди.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус 10 апрелгача дунёнинг барча давлатларида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланишига умид билдирган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026