Адлия вазирлиги хабарига кўра, бевосита жойларга чиққан ҳолда профилактика инспекторлари томонидан ҳар бир оила ва хонадондаги муҳитни, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига таъсир этувчи ижтимоий, инфратузилма ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими йўлга қўйилади.
2021 йил 1 сентябргача профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилади ва профилактика инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиёти жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан Тошкентда “Хавфсиз пойтахт” концепцияси жорий этилган.
“Хавфсиз пойтахт” концепцияси соат 16:00дан 8:00га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали кун-у тун уч сменали патрул режимини ташкил этишни кўзда тутганди.












