Компания ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент ва Москва ўртасидаги рейс учун чипта нархи 4,2 миллион сўмдан ошмайди.

7 апрел куни Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрел ойидан бошлаб, Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши тўғрисида хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, парвозлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари амалга оширилади.

Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга парвоздан аввал 3 календар кунидан ошмаган манфий натижали ПЗР тести маълумотномаси талаб этилади.

Рейсларда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари учиши мумкин.