Таълим даражаси юқори бўлмаган «қизил мактаб»ларга бошқа ҳудудлардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этиш тизимини яратадиган «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси эълон қилинди. Бунда ўқитувчи бошқа вилоятга бориб ишласа, 100 фоиз устама, бошқа туманга бориб ишласа, 50 фоиз устама тўланади. Аризалар жорий йилнинг 1 июнига қадар ustozfondi.uz сайти орқали қабул қилинади.

Бугун, 9 апрел куни Халқ таълими вазирлиги биносида вазирлик раҳбарияти иштирокида «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси юзасидан тадбир ўтказилди. Унда вазир Шерзод Шерматов ва бошқа масъуллар янги лойиҳа юзасидан журналистлар, Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ва ўқитувчиларнинг саволларига жавоб беришди. Тадбирда қатнашган Ўқитувчилар Ассоцияцияси вакили Маъмура Юсупова бу ҳақда батафсил маълумот берди.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим сифати паст мактаблар рўйхати шакллантирилди ва тасдиқланди. Ушбу рўйхатга ўтган ўқув йилида таълим даражаси паст бўлган (битирувчилари ОТМга кирмаган, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари мавжуд бўлмаган ҳамда мактабларнинг миллий рейтингида паст натижа кўрсатган, давлат аккредитациясидан, аттестациядан ўта олмаган) 1409 та мактаб киритилди.
Бошқа ҳудуддаги таълим сифати паст мактабларга бориб ишлашни хоҳловчи педагоглар энг аввало олий ёки биринчи малака тоифасига, камида бир йиллик педагогик стажга эга бўлиши керак. Шундан сўнг талабгор ustozfondi.uz электрон платформасида рўйхатдан ўтади ва ариза шаклини тўлдиради.
Экспертлар томонидан электрон ариза қисқа вақт ичида ўрганиб чиқилиб, талабгор ZOOM дастури орқали суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат давомида талабгорнинг фаолиятидаги ютуқлари, психологик тайёргарлиги баҳоланади. Бундан ташқари, ўқитувчидан ёзма (иншо) имтиҳон олинади. Жами 2 та: оғзаки ва ёзма имтиҳон бўлиб ўтади. Аризалар жорий йилнинг 1 июнига қадар













