
Меморандум орқали «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни касбга ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш кўзланган.
Шу тариқа, уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари ҳамда эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш режалаштирилмоқда.

Томонларнинг келишувига кўра, қисқа муддатли ҳайдовчилик курсларга жалб қилинган «Ёшлар дафтари»даги фуқароларни ўқитиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш билан боғлиқ сарф-харажатлар вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилади.











