«2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Шу тариқа, кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланганди.
Сўнгги бир кунда Тошкент шаҳрида 200дан ортиқ, Самарқанд вилоятида 73 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 54 нафари Тошкент вилоятида,
- 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Бухоро вилоятида 3 нафар,
- Жиззах вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 54 нафар,
- Сирдарё вилоятида 5 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 27 нафар,
- Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85007 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 2288 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
















