Жаҳон | 16:59 / 29.04.2021
7563
1 дақиқада ўқилади
Хитойнинг қатор шаҳарларида коронавируснинг "ҳиндча" штамми аниқланди
Таъкидланишича, коронавирус мутациялари пайдо бўлишига қарамасдан, Хитой ҳукумати бу штаммлар тарқалишининг олдини олишга қодир.
Хитой соғлиқни сақлаш органлари мамлакатнинг қатор шаҳарларида коронавируснинг "ҳиндча" штаммини қайд этди. Бу ҳақда Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази бош эпидемиологи У Цзунюга таяниб CGTN телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус мутациялари пайдо бўлишига қарамасдан, Хитой ҳукумати бу штаммлар тарқалишининг олдини олишга қодир.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, 28 апрел ҳолатига Хитойда аҳоли 243,9 млн доза вакцина билан эмланган.
Мамлакат ҳукумати июн охирига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлашни режалаштирган.
Мавзуга оид
00:59
Хитойлик полициячи 11 йилдан бери фарзанди вафот этган жуфтликка ўғил ролини ўйнаб келмоқда
21:37 / 22.10.2024
Хитой Тайван яқинида яна ҳарбий ўқувларни ўтказди
14:32 / 22.10.2024
Хитойда полициячи фарзандини йўқотган аёл учун ўн йилдан бери ўғил ролини ўйнаб келмоқда
01:15 / 22.10.2024