Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Олти киши шифохонага, тўққиз киши милиция бўлимига олиб кетилган.
Москва жануби-ғарбидаги қаҳвахоналардан бирида Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.
"Воқеа жойига етиб келган полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан олти киши шифохонага олиб борилди. Шунингдек, тўққиз киши милиция бўлимига олиб кетилди", - дейилади Москва шаҳар ИИББ хабарида.
Маълумот берилишича, икки нафар тартиббузар маъмурий жавобгарликка тортилган. Улар 7 минг рублгача жаримага тортилиш ёки Россиядан чиқариб юборилиши мумкин.
Яна етти кишига тайинланган жазога кўра, улар минг рублгача жарима тўлайди ёки 15 суткага қамалади.
ТАСС манбасининг айтишича, муштлашувда 15 нафар Тожикистон ва Қирғизистон фуқароси иштирок этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув шахсий адоват туфайли келиб чиққан.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026