Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг 5 та ҳудудига қарийб 2 сутка табиий газ бериш тўхтатилади
Қашқадарё вилоятининг бешта ҳудудида барча истеъмолчиларга қарийб 2 сутка табиий газ бериш тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Qashqadaryo филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиали техник носозликлар туфайли вилоятнинг бир қатор ҳудудларида газ таъминотини вақтинчалик тўхтатади.
Жумладан, филиалга қарашли Яккабоғ магистрал газ қувури тармоғининг 4, 6 ва 7 километрларида газ қувурининг техник нуқсонли қисмларининг алмаштирилиши муносабати билан 7 июнь соат 06:00дан 8 июнь соат 18:00га қадар Шаҳрисабз ГТС, Чироқчи ГТС, Яккабоғ ГТС ҳамда Адиба ГТС тармоқларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланади.
Қайд этилишича, қарийб 2 сутка мобайнида Шаҳрисабз шаҳри, Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларидаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғини, 21 138 та хонадон ва 395 та улгуржи газ истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти тўхтатилади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026