14:50 / 07.06.2021
29460

“Толибон” ҳаракати Тожикистон ва Қирғизистонга мурожаат билан чиқди

«Урушнинг бошланиши осонга ўхшайди, аммо унинг бориши, оқибатлари ва йўқотишлар анча катта бўлади», деб ёзган Забиҳулло Мужоҳид.

«Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Қирғизистонни «ўз муаммоларини мулоқот йўли» орқали ҳал этишга чақирди.

«Толибон» ҳаракати матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид Твиттер орқали ана шундай мурожаат билан чиқди, деб хабар берди Азия-Плюс.

«Ислом амирлиги икки ислом ва биродар мамлакатни ўз муаммоларини мулоқот йўли орқали ҳал этишга чақиради», деб ёзди Мужоҳид.

Забиҳулло Мужоҳид шунингдек, шундай деб ёзган: «Бизда урушнинг зарари борасида улкан амалий тажриба бор, урушнинг бошланиши осонга ўхшайди, аммо унинг бориши, оқибатлари ва йўқотишлар анча катта бўлади».

«Толибон» аввалроқ Тоғли Қорабоғдаги низо бўйича муносабат билдирган, Тоғли Қорабоғ БМТ резоюциясига мувофиқ Озарбойжоннинг бир қисми эканлигини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида яшовчи аҳоли ўртасидаги низо икки давлат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетди.

Тўқнашувларда ҳар икки томондан 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 300дан ортиқ киши жароҳатланди.

Мавзу
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма рўй берди. Томонлар низода яна бир-бирларини айблашмоқда.
Барчаси
Top