2-6 июнь кунлари Москва илмий-текшириш клиник институтининг (МОНИКИ) расмий делегацияси Самарқанд давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари билан кенгайтирилган музокаралар олиб борилди.
СамДТИ ректори Ж.Ризаев ва МОНИКИ раҳбари К.Соболев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари муносабатларнинг юқори босқичга кўтарилганини эътироф этишди. Институтдаги шароитлар билан танишиш давомида, делегация аъзолари юртимизда таълим жараёнларига берилаётган эътиборни юқори баҳолашди.

Россиянинг мазкур илмий-текшириш институти шифокорлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот изланишлари ўтказиш, илғор инновацион даволаш-ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича 175 йиллик тажрибага эга марказ ҳисобланади.



Ҳамкор олийгоҳлар юқори малакали тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашни ташкил этиш, таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасида ривожлантириш ва уларнинг глобал илмий майдонга интеграция қилишни режалаштирдилар.



Музокаралардан сўнг концерт дастури намойиш қилинди. Институт меҳмонлари иқтидорли талабаларнинг куй-қўшиқлари ҳамда миллий рақс нумуналаридан баҳраманд бўлдилар.
Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати Ⓣ











