Жаҳон | 13:53 / 10.06.2021
6917
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Байден учрашуви Женевадаги Ла Гранж вилласида бўлиб ўтади

Саммитга тайёргарлик доирасида 8 июндан бошлаб Ла Гранж парки ташриф буюрувчилар учун ёпилди. Парк атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Фото: Reuters

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июн куни Женевадаги Ла Гранж вилласида бўлиб ўтади, деб хабар берди Швейцария ТИВ.

"16 июн куни машҳур Ла Гранж вилласи президент Байден ва Путинни қабул қилади", - дейилади ташқи ишлар вазирлигининг твиттер саҳифасида.

18 асрда қурилган вилла Ла Гранж паркининг марказида жойлашган. 

Саммитга тайёргарлик доирасида 8 июндан бошлаб парк ташриф буюрувчилар учун ёпилди. Парк атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Шунингдек, саммит вақтида Женева ҳаво ҳудуди ёпиб қўйилади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Байден ва Путин учрашуви якунида ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид