Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада туб аҳоли вакили илк бор генерал-губернатор этиб тайинланди
Канаданинг янги генерал-губернатори мамлакат тарихида илк бор туб аҳоли вакили Мэри Саймон бўлди. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.
«Менинг тавсиямдан кейин Олия ҳазратлари Британия қироличаси Елизавета II Мэри Саймон Канаданинг ўттизинчи генерал-губернатори лавозимига тайинланишини маъқуллади», деб маълум қилган Трюдо.
Канада бош вазири бу тайинловни тарихий ҳодиса деб атаган.
73 ёшли Саймон Канада туб аҳолиси — инуитлар (эскимос) вакили ҳисобланади. У ўз вақтида Канаданинг Даниядаги элчиси, ташқи ишлар вазирлигининг Арктика ишлари бўйича вакили лавозимларини эгаллаган.
Канада генерал-губернатори Британия қироли ёки қироличаси томонидан мамлакат бош вазири тавсиясига кўра тайинланади.
Канаданинг аввалги генерал-губернатори Жули Пайет қўл остидаги ходимларга ёмон муносабатда бўлгани сабабли истеъфога чиққандан кейин январ ойидан ушбу лавозимни олий суд раиси Ричард Вагнер вақтинча эгаллаб келаётганди.
Канада конституциясига кўра, генерал-губернатор кенг ваколатларга эга. Жумладан, у бош вазир ва унинг ҳукумати аъзоларидан қасамёд қабул қилади, парламентни тарқатиш ва сайловлар эълон қилиш ҳуқуқига эга ҳамда барча қонунларни тасдиқлайди. Бироқ амалиётда кўпроқ вакиллик вазифаларини бажаради.
Мавзуга оид
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08:49 / 19.05.2026