Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
Охирги 10 кун ичида Тошкентдаги 3-сонли туғуруқ мажмуасида ковиддан даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди.
Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, шифохонада ҳомиладор, туғуруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташхислаш ва уларни даволаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона услубий ёндашув жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, июл ойи охирида ССВ Зангиота шифохонасидаги ҳолат ҳақида маълумот берган, ўшанда шифохонада 138 нафар ҳомиладор аёл даволанаётгани айтилганди.
Бир неча кун олдин Хоразмда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш бўлими ташкил этилганди.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
14:34 / 22.08.2025
“Калтакланадиган болалар ўқишда қолоқ, тажовузкор бўлиб улғаяди” – ЖССТ
12:49 / 20.08.2025
Бемор болажонларга қувонч улашган кун – “Сен кучлисан” лойиҳасида тўй
17:55 / 16.08.2025