Олий суд 2021 йилда ҳокимларнинг энг кўп қарорлари бекор қилинган ҳудудларни маълум қилди
2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ҳокимларнинг энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари - Тошкент вилояти (186), Хоразм вилояти (167) ҳамда Андижон вилоятлари (112) ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда 13 июль куни бўлиб ўтган Олий суд вакиллари иштирокида матбуот анжуманида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан жами 7 973та оммавий низоларга оид ишлар кўрилиб, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошган. Кўрилган ишларнинг 52 фоизга яқини, яъни 4 117та иш қаноатлантирилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Шунингдек, йилнинг биринчи ярмида келиб тушган энг кўп шикоят аризаларнинг 48 фоизи – маҳаллий давлат ҳокимият ишидан, 33 фоизи – бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолиятидан, 8,5 фоизи – Давлат солиқ қўмитаси идоралари қарорларидан норози бўлиб қилинган мурожаатлардир.
Судлар томонидан пенсия жамғармасига нисбатан келтирилган аризаларнинг 87 фоизи ёки 2 202таси, солиқ идораларига нисбатан келтирилган аризаларнинг 36 фоизи ёки 247таси, маҳаллий ҳокимиятларга нисбатан келтирилган шикоят аризаларнинг 35 фоизи ёки 1 278таси қаноатлантирилди.
Мавзуга оид
17:49 / 06.12.2024
Олий суд: 10 ойда 4 934 киши суд залида қамоқдан озод қилинди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
21:57 / 23.07.2024