Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон мудофаа вазирлиги “Толибон”нинг 200дан ортиқ жангариси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
Якшанба куни 136 нафар толиб йўқ қилингани ва 81 нафари яралангани ҳақида хабар берилганди.
Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ўтган суткада “Толибон” ҳаракатининг 233 нафар жангарисини йўқ қилди, 88 нафар жангари яраланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги ўз Twitter саҳифасида хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, “армия Нангарҳор, Ғазни, Қандаҳор, Жузжон, Сари-Пул, Фарёб, Балх, Ғилминд, Тоҳар ва Қундуз вилоятларида операциялар ўтказган”. Операция давомида қўлбола портловчи қурилмалар зарарсизлантирилган, жангариларнинг қурол-яроғ ва автомобиллари йўқ қилинган.
Якшанба куни 136 нафар толиб йўқ қилингани ва 81 нафари яралангани ҳақида хабар берилганди.
18 июл куни Қатар пойтахти Доҳада афғон сиёсатчилари ва “Толибон” делегацияси ўртасидаги музокаралар якунланди. Томонлар тинчлик музокараларини давом эттиришга келишишган, аммо ўт очишни тўхтатиш тўғрисида сулҳ тузилмаган.
Мавзуга оид
11:28 / 24.03.2026
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026