Жаҳон | 10:03 / 23.07.2021
3277
1 дақиқада ўқилади

Мальдивда сайёҳлар учун янги солиқ жорий қилинади

Мальдив ороллари ҳукумати 2022 йил январидан мамлакатга кириш учун 30 доллардан 130 долларгача миқдорда солиқ - Departure Tax киритишга қарор қилди. Таъкидланишича, ороллар ҳукумати шу йўл билан ҳозирда аэропортларда амал қилувчи йиғимлар ўрнига янги солиқни жорий қилмоқчи

Келаси йилдан оролларга самолётларнинг тежамкор синфи билан учиб келувчи хорижликлар 30 доллар, бизнес синф билан келувчилар 60 доллар, биринчи синф билан келувчилар 90 доллар ва хусусий самолётда келувчилар 130 доллар миқдорида солиқ тўлайдилар. Бу суммалар авиачипталар нархига киритилади.

Шу билан бирга, дипломатик дахлсизликка эга йўловчилар ва 2 ёшдан кичиклар ушбу солиқдан озод қилинади.

Мальдив туризм вазири Абдулла Масъумнинг таъкидлашича, бундай амалиёт бошқа давлатларда ҳам мавжуд. Унинг фикрича, аксарият сайёҳларда қўшимча тўловлар билан муаммо пайдо бўлмайди, чунки оролларда дам олиш учун юқори нархлар амал қилади ва унга асосан ўзига тўқ одамлар келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид