Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги «метан заправка»да «УАЗ» машинасининг газ баллони портлаб кетди
Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 28 июль куни соат 6:15 ларда Музработ тумани «Юртим жамоли» МФЙда жойлашган «Қора марварид» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Оқибатда машина яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари, шохобчанинг том қисми зарарланган. Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Таъкидланишича, воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.
Мавзуга оид
19:55 / 16.06.2026
Музработда фермерлар ҳақоратлангани юзасидан текширув бошланди
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
13:11 / 07.03.2026
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди
17:33 / 03.10.2025