Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобил ҳайдовчиси ва Ақтау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Юз берган ҳодиса оқибатида 43 ёшли фуқаро Н.Д. вафот этган. 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.
Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олгани айтилади.
Марҳумнинг жасадини ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.












