Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коронавирус юқтириш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди
Қозоғистонда охирги суткада 7803та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу бир кун аввалги касалланиш ҳолатларидан 112тага кўпроқни ташкил қилиб, республика учун пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Айни вақтда Қозоғистонда вирусдан касалланганлар сони 580 мингдан ошди. Бу республика аҳолисининг 3 фоизини ташкил қилади.
Республикада коронавирусдан охирги суткада 91 киши вафот этган, жами ўлим ҳолатлари сони 5957тага етган.
Қозоғистонда 2020 йил 1 августдан касалланиш ҳолатлари статистикаси ўзгача тарзда олиб борилмоқда. Унда лаборатор тасдиқланган коронавирус ҳолатлари ва коронавирусга ПЦР-тест манфий чиққан, бироқ коронавирус аломатларига эга зотилжамга чалиниш ҳолатлари алоҳида ҳисобга олиняпти. Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда бундай зотилжамга чалиниш ҳолатлари сони 61 мингдан кўпроқни, ундан ўлим ҳолатлари сони 3724тани ташкил қилмоқда.
Қозоғистонда 1 февралдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланган. Бунда Россиянинг “Спутник V”, маҳаллий QazVac, Хитойнинг Hayat-Vax ва CoronaVac вакциналари қўлланмоқда. Республикада 5,4 млндан кўпроқ одам вакцинанинг биринчи дозаси билан, жумладан 3,788 млн одам тўлиқ эмланган.
Мавзуга оид
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026