Иқтисодиёт | 15:13 / 15.08.2021
13888
3 дақиқада ўқилади

Олтин захиралари кўпайиши, арзонлаган пахта ёғи ва нархи ошмаётган бензин – ҳафта иқтисодий дайжести

Aвгустнинг биринчи ярмини якунлаб берган ҳафтада Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим янгиликлар содир бўлди. Kun.uz ҳафтанинг пуллик хабарларини тўплади. 

Биринчи ярим йилликда қайси ҳудудда юқори ўсиш кузатилди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 318,5 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ.

Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14 фоиз), Сирдарё (12,3 фоиз), Тошкент (7,8 фоиз)ва Қашқадарё (7,7 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 1 млрд долларга кўпайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 август ҳолатига кўра, 35,1 млрд долларни ташкил этмоқда. Ўтган ойнинг шу даврида захиралар 34,1 млрд доллар эди.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари энг кўп бузилаётган соҳа маълум бўлди

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жами 15 609 мурожаат келиб тушган ва уларнинг ярмидан кўпи уй-жой коммунал ва транспорт хизматларига тўғри келади.

Биржа савдоларида пахта ёғи ва цемент нархи арзонлашди

2–8 август кунлари Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида 1 триллион 620,9 млрд сўмлик товарлар сотилган.

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида цемент нархи 1,2 фоизга, пахта ёғи эса 7,2 фоизга арзонлашган.

Биржада бензин нархлари деярли ошмаётгани маълум қилинди

Июль ойида Ўзбекистонда бензин 4 фоизга, пропан эса 5,5 фоизга қимматлашди. Товар-хомашё биржаси масъули нарх ошишининг асосий омилларини келтирди. У биржада бензин деярли ошмаганини таъкидлади.

Тўлиқ матн бу ерда

Чорва учун имтиёзли кредит бериш оқибатлари: Бу ўзини қанчалик оқлади?

Чорва моллари учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ўзини оқлаяптими? Муаммолар сабаби нимада? Kun.uz чорвага берилаётган имтиёзли кредитлар атрофидаги муҳим кейсларни таҳлил қилди. Батафсил бу ерда.

“Нарх-наво пасайиши учун савдодаги тўсиқлар олиб ташланиши керак” - Беҳзод Ҳошимов

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархи пасайиши учун савдодаги тўсиқлар, яъни божлар ва бюрократияни олиб ташлаш керак, дейди иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов. “Гўштга бож йўқ-ку, дейишингиз мумкин, лекин иқтисодиёт шундайки, битта товарга қўйилган бож бошқа товарнинг нархи қимматлашишига олиб келади”, дея тушунтиради у.

Иқтисодчининг Kun.uz’га берган интервьюси тўлиқ шаклда бу ерда.

Мавзуга оид