Ўзбекистон | 09:13 / 25.08.2021
3981
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўқитувчиларга мактаб ҳожатхонасини тозалатган директор жазоланди

Фото: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 31-мактабда чет тили ўқитувчилари директор томонидан ҳожатхонани тозалаш ва қайта таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалган. Мазкур ҳодиса юзасидан Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу хабар Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганиш давомида Қарши тумани 31-мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича, Қарши тумани 31-мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид