Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетган ҳайдовчига чора кўрилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида йўл-патруль хизмати ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 август куни соат 17:40ларда, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Навоий шоҳкўчасида ЙПХ ходими К.Рашидов томонидан «Дамас» машинаси ҳайдовчисига тўхташ ишораси кўрсатилган. Аммо ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган.
Шундан сўнг ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир «Дамас» машинасида бўйсунмай кетган ҳайдовчини кузатиб борган. Ҳайдовчи тўхтагандан кейин ходимлар томонидан бўйсунмаслик ҳолатини бартараф қилиш чоралари кўрилган.
Қайд этилишича, ЙПХ ходими томонидан меъёрий ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралганда, туманнинг Ғўс қишлоғида яшовчи ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиб, «Дамас» машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Мавзуга оид
09:29 / 10.11.2025
Ҳоким ёрдамчиси ва адвокат 2500 доллар билан ушланди
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
16:02 / 05.08.2025
Ургут туманига прокурор ҳокимлик қилади
12:34 / 26.06.2025