01:59 / 13.09.2021
20812

А Серия. «Рома» драматик ғалаба эвазига 1-ўринга кўтарилди. Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди

Италия чемпионатининг 3-турида «Рома» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилиб, қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди. 

Биринчи бўлимда Кристанте ҳисобни очди, иккинчи бўлим бошида Журичич мувозанатни тиклади. 90+1-дақиқада эса Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Эль-Шаарави супергол уриб, римликларга муҳим 3 очкони келтирди.

Эътиборлиси, бу баҳсда «бўрилар» устози Жозе Моуриньонинг мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказди.

«Рома» очколарини 9тага етказиб, тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб олди.  «Сассуоло» 4 очко билан 9-поғонада қолди. 

А Серия. 3-тур
Рома — Сассуоло 2:1

12 сентябрь, «Олимпико»
Голлар: Кристанте (37), Эль-Шаарави (90+1) — Журичич (57).
Рома – Патрисиу, Карсдорп (Рейнольдс, 89), Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 70), Верету (К.Перес, 74), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Шомуродов, 74), Абраҳам. 
Сассуоло – Консильи, Толян, Кирикеш, Феррари, Рожерио, Журичич (Траоре, 84), Лопес, Бога (Кириопулос, 89), Фраттези (Айхан, 84), Берарди (Дефрель, 77), Распадори (Скамакка, 46).

Top