ФИФАнинг Hyundai Goal of the Tournament мукофоти учун ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, биринчи ўрин Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Лопеш Кабралга насиб этди. У 1/16 финал босқичида Аргентинага қарши баҳсда киритган голи билан ғолиб деб топилди.
Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикасига қарши гуруҳ босқичида ўткир бурчакдан урган аниқ зарбаси эса иккинчи энг яхши гол сифатида эътироф этилди. Ушбу гол аввалроқ ФИФАнинг гуруҳ босқичидаги энг яхши голи бўйича овоз беришида 36 фоиз овоз тўплаб, ғолиб чиққан эди.
ФИФА финал овоз беришида иштирокчилар ўртасидаги аниқ овозлар тақсимотини маълум қилмади. Учинчи ўринни эса Ҳаити терма жамоаси футболчиси Вилсон Изидорнинг голи эгаллади.











