Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғонда ўқувчилар дарсдан кейин синфхоналарни тозалашга жалб этилгани айтилди
Яқинда ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 14-ИДУМда ўқувчилар дарсдан кейин синф хоналарини тозалашга жалб этилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Каттақўрғон шаҳар ХТБ муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 23 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар ХТБ мудири Ж.Аҳмедов, бошчилигида аппарат ходимлари шаҳардаги 14-ИДУМда ўқувчилар дарсдан кейин синф хоналарини тозалашга жалб этилгани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борган.
Ўрганиш жараёнида, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар ИИБ вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи С.Шербеков, шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби Б.Қурбонов, шаҳар ХТБ юристи А.Хаитов иштирокида ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбат олиб борилган.
Суҳбат давомида ҳақиқатан ҳам 2021 йил 18сентябрь – «Бутунжаҳон тозалик» куни муносабати билан шаҳар ХТБ томонидан берилган тавсиялар асосида дарслар ташкил этилгани аниқланган. Ўқувчилар ҳеч қандай мажбурий меҳнат бўлмагани ва тозалаш ишлари ўқувчилар ташаббуси билан амалга оширилганини билдиришган.
«Мактабнинг техник штат таркибида 6 нафар фаррош мактаб тозалиги учун масъул этиб бириктирилган бўлиб, ўқувчилар меҳнатидан фойдаланилмайди ва ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилмаган», дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, шахси номаълум фуқаро томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Мактаб маъмуриятидан тушунтириш хатлари олинган ва бу каби ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги юзасидан уларга огоҳлантириш берилган.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан ушбу ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти томонидан ўқувчилар ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилгани ва мактаб раҳбари ўтказиладиган барча тадбирларни ўз назорати остига олиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
18:55 / 01.10.2025
АҚШ Туркманистонни мажбурий меҳнатни рағбатлантирувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди
18:49 / 25.09.2025
Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган уч мансабдор жазоланди
11:09 / 08.09.2025