Қайд этилишича, сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 28 та мақсадли квоталар ажратилди, жумладан, таянч докторантурага 14 та, стажёр-тадқиқотчиликка 14 та. Шундан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ихтисослиги бўйича 4 та таянч докторантурага, 6 та стажёр-тадқиқотчиликка мақсадли квоталар ажратилди.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларида 2022 йилда мақсадли докторантурага жами 67 та қабул квота ажратилди.