Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда мамлакатнинг охирги қироли давридаги конституция вақтинча тикланади
Қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридаги конституция 1964 йилда қабул қилинган ва 1976 йилгача амалда бўлган.
Афғонистон вақтинчалик ҳукумати ўтиш даврида мамлакатнинг охирги қироли Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридаги конституциядан вақтинча фойдаланиб туради, деб хабар берди Интерфакс.
Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, шариатга зид моддалар истисно қилинган ҳолда ушбу конституцияга амал қилинади.
Қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридаги конституция 1964 йилда қабул қилинган ва 1976 йилгача амалда бўлган.
Экспертларнинг фикрича, мазкур конституция аввалги асосий қонунга нисбатан анча демократик бўлган.
Афғонистонда 1919 йилдан буён етти марта конституция алмашган. Август ойида толиблар ҳукумат тепасига келгунига қадар мамлакатда 2004 йилда қабул қилинган конституция амалда эди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026