Ўзбекистон | 11:11 / 04.10.2021
2619
2 дақиқада ўқилади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам беради

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) саратонни даволаш ҳаракат дастури (imPACT mission) доирасида Ўзбекистонга комплекс миссия юборишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Дунё».

imPACT ваколатхоналари АЭХАга аъзо давлатларга саратонни даволаш соҳасида ўз миллий салоҳиятини баҳолаш ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларга самарали жавоб бериш учун эҳтиёжларни ва устувор чора-тадбирларни аниқлашга кўмаклашади.

Асосий миссияга тайёргарлик кўриш учун АЭХА мутахассислари 5-8 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг турли бўлинмаларида музокаралар ўтказилади. ЖССТ ваколатхонаси билан бўлажак эксперт миссияси масалалари муҳокама қилинади. Ислом тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи, шунингдек, ССВнинг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти ва Наманган филиаллари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси сентябрь ойи охирида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош конференциясида иштироки доирасида АЭХА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашган. 

Учрашувда Ўзбекистон онкологик касалликларни даволаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйгани, унинг доирасида АЭХА кўмагида Тошкент, Бухоро ва Наманган шаҳарларидаги клиникаларга замонавий ускуналар етказиб берилгани эътироф этилди. 

Рафаэль Гросси Агентлик Ислом тараққиёт банки маблағларини республикага жалб этишни режалаштираётгани, бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда