Миландаги авиаҳалокатда руминиялик миллиардер ва унинг оиласи ҳалок бўлди
3 октябрда Миланда юз берган авиаҳалокатда 68 ёшли руминиялик тадбиркор ва миллиардер Дан Петреску ҳалок бўлди. Эътиборлиси, кичик ўлчамли хусусий самолётни Петрескунинг ўзи бошқарган.
Pilatus PC-12 русумидаги самолётда ҳаммаси бўлиб 8 киши, жумладан миллиардернинг рафиқаси ва 30 ёшли ўғли ҳам бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Самолёт Милан чеккасидаги бўш турган икки қаватли бинога келиб урилган. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Фалокат оқибатида бино ва унинг ёнида қўйилган бир нечта автомобил аланга ичида қолган. Ерда ҳеч кимга зарар етмаган.
Маълумотларга кўра, самолёт Милан аэропортидан учиб, Сардиния ороли томон йўналаётган бўлган. Баъзи гувоҳларнинг таъкидлашича, самолёт бинога урилишидан олдиноқ ёнаётган бўлган.
Петреску Руминиянинг энг бадавлат одамларидан бири ҳисобланган.
Мавзуга оид
17:25
Қозоғистон ҳалокатга учраган AZAL самолёти «қора қути»ларини Бразилияга жўнатади
11:24
Асл дўстлик ва биродарлик мана шундай бўлади – Алиев Қозоғистонга миннатдорлик билдирди
20:25 / 29.12.2024
Жанубий Кореяда самолёт ҳалокати туфайли бир ҳафталик мотам эълон қилинди
19:12 / 29.12.2024