Талабаларни ўз уйига ижарага жойлаштирувчи шахслар даромад солиғидан озод этилади
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулкка солиқ солинишидан озод қилинади.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисида солиқ базасини яширмасдан ҳисобот топширишига замин яратилади.
Тадбиркорлик субъектларига томонидан фақатгина солиқ органини хабардор қилиш орқали қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини қайтариб олиш имконияти яратилади.
Талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида татбиқ этилади;
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 4та моддадан иборат бўлиб, Солиқ кодексига қуйидаги асосий ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Солиқ кодексининг 223-моддасига қуйидаги ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда: ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини улар томонидан тақдим этилган ҳисоботда тўлиқ акс эттирмаслик солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилиши.
2. Президентнинг “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Солиқ кодексининг 138, 266 ва 274-моддаларига қуйидаги нормаларни акс эттирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда: қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисида солиқ органларига алоҳида мурожаат қилиш бўйича мажбурий талаб бекор қилинади. Бунда солиқ тўловчи тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини тақдим қилишда қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини қоплашга (қайтаришга) солиқ органларини хабардор қилган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли.
3. Президентнинг “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексининг 483-моддасига қуйидагича ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда: 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида татбиқ этилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексининг 378-моддасига талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этишни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30 / 30.05.2025
-
30 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:30 / 30.05.2025
Мавзуга оид

20:56 / 28.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

14:26 / 29.04.2025
Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда

12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди

19:08 / 12.03.2025