11:29 / 03.11.2021
21888

Пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган Telegram-бот ишга туширилди

Фото: Kun.uz

Молия вазирлиги томонидан пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборот берувчи махсус “Пенсия” боти (@pensiyauzbot) ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда махсус телеграм бот орқали қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин:

  • пенсия тайинлангани ҳақида маълумотлар;
  • пенсия тўлови бўйича маълумот;
  • пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар:

Шунингдек, махсус телеграм бот орқали Пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари, келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби ҳақида маълумотларини олиш режалаштирилган.

Ботдан фақатгина Пенсия жамғармаси рўйхатида мавжуд ҳамда “СМС-Пенсия” интерактив хизматига уланган фуқаролар тўлиқ фойдаланиши мумкин.

“СМС-Пенсия” интерактив хизматига уланиш тартиби борасида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Аввалроқ, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида пенсия ва нафақа олувчилар сони 157,8 минг нафар (4,1 фоиз)га ошгани маълум қилинганди. Бу ўтган йилга нисбатан 22,9 фоиз кўпроқ дегани.

Top