Япония бош вазири Фумио Кисида иқлим ўзгариши масалалари бўйича ўтказилган саммитда ривожланаётган мамлакатларга 10 миллиард долларгача маблағ ажратишга ваъда берди. Бу сайёрани глобал исишдан қутқаришга ёрдам бериши лозим, деб ёзади Bloomberg.

Маблағлар келгуси беш йил давомида ажратилади. Бундан 240 миллион доллари ўрмонларни сақлаб қолишга йўналтирилади.

Бу маблағ қўшимча молиялаштириш бўлади: Кисида бош вазир бўлгунига қадар Япония ҳукумати ушбу мақсад учун 60 миллиард доллар ажратганди.