Иқлим бўйича глобал саммитда давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда юқори даражадаги делегациялар иштирок этади.
Анжуман кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенциянинг асосий қоидаларини рўёбга чиқариш, замонавий экологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш ҳамда “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суриш борасида кенг кўламли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Давлат раҳбари саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.
Ўзбекистон БМТ Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда Париж битимининг иштирокчисига айланди.








