Ўзбекистон | 07:37 / 04.11.2021
4771
1 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим ёшидаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади

Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшидаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратлари олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.

Вазирлик хабарига кўра, барча мактабгача таълим ёшидаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган. 

Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилгани айтилган.

Аввалроқ, болалар ковидга қарши эмланиши мажбурий эмаслиги, аммо баъзи мактабларда бу бошқача талқин қилинаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид