Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек-Туркман чегараолди савдо зонаси тўғрисидаги битим тасдиқланади
Президентнинг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси Туркманистон президентининг жорий йил 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳукуматлараро битимлар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳа билан Тошкент шаҳрида 2021 йил 5 октябрь куни имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Туркманистон ҳукумати ўртасида товар айланмасини кўпайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисидаги битим ҳамда Ўзбекистон ҳукумати билан Туркманистон ҳукумати ўртасида Ўзбек-Туркман чегараолди савдо зонаси – савдо маркази фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, қарор лойиҳаси қабул қилиниши орқали Тошкент шаҳрида 2021 йил 5 октябрь куни имзоланган юқоридаги ҳукуматлараро битимлар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари амалга оширилади ҳамда битимларни қўллаш учун замин яратилади. Икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида бартер асосида товарлар савдосини йўлга қўйиш, Ўзбек-Туркман чегараолди савдо зонасини ташкил этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш мумкин бўлади.