Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Афғонистон чегараси яқинида машғулотлар ўтказади
Жорий йилнинг 17-24 ноябрь кунлари «Термиз» полигонида ўзбек-қозоқ ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотларда Қозоғистон томонидан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этади, кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик учувчисиз учиш аппаратлари жалб этилади.
«Биргаликдаги машғулотлардан кўзланган мақсад - қўшма вазифаларни ҳал этишда икки қардош давлат қуролли кучларининг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги даражасини оширишдан иборат», — дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотида.
Машғулотларда бўлинмалар қидирув-разведка операцияси, душман отрядларини йўқ қилиш пайтида жанговар гвардия бўлинмалари ҳаракатларини ишлаб чиқиш, ноқонуний қуролли тузилмалар тажовузи ва уни бартараф этишни акс эттириш, ярадорлар ҳамда яроқсиз техникаларни жанг майдонидан олиб чиқишни амалга оширади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан «Қалқон-2021» махсус кучларнинг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилганди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026