17:43 / 24.11.2021
13430

Фаворитлар йўлланмага яқин. ЕЧЛ гуруҳларида навбатдаги ўйинлар арафасидаги вазият

Бугун Европада Чемпионлар Лигасининг 5-тури давом эттирилади.

Фото: UEFA Champions League

Ҳар бир ўйиннинг алоҳида эътиборга лойиқлиги шундаки, майдонга тушадиган жамоаларнинг ҳар бирида ҳеч бўлмаса Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун имконият сақланиб қолган. «Ливерпуль» ва «Аякс» гуруҳда 1-ўрин масаласини ҳал қилиб улгурган бўлса-да, бу жамоалар ҳам доим мухлислар учун чиройли футбол намойиш этишлари билан танилган. Қуйида А-D гуруҳларидаги вазият ва жамоалар имконияти ҳақида.

А гуруҳи

Манчестерда ўзига хос араб дербиси бўлиб ўтади ва бу ўйин натижаси гуруҳ ғолиби масаласини ҳал қилиши мумкин. «Манчестер Сити» ғалаба қозонса, сўнгги тур натижасидан қатъи назар 1-ўринни олиб, плей-оффга чиқади. Тўғри, ушбу ўйиндаги дуранг ҳам «шаҳарликлар» пешқадам сифатида қолишини таъминлайди, аммо охирги турда «ПСЖ» «Брюгге»ни қабул қилиши, «Манчестер Сити» эса сафарда «Лейпциг»га қарши қийин ўйинда майдонга тушишини эътиборга олсак, имкон қадар бугунги ўйинда барча масалани ҳал қилиш лозим.

Иккинчи жуфтликдаги «Брюгге»да ҳам назарий жиҳатдан кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Бунинг учун бельгияликлар қолган икки ўйинни ғалаба билан якунлаши, «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»дан бири ҳар икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраши талаб этилади. Масалан, бугун «Брюгге» сафарда «Лейпциг»ни енгиб, «ПСЖ» Манчестерда мағлубиятга учраса ёки дуранг қайд этса, охирги турдаги «ПСЖ» – «Брюгге» ўйини ҳал қилувчи бўлади.

Табиийки, «Лейпциг»да ҳам ўзига яраша мотивация мавжуд. Немислар «Брюгге» устидан ғалаба қозониб, улардан ўзиб кетиши мумкин. Бу эса ҳеч бўлмаса Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беради.

Тахминий таркиблар

«Манчестер Сити» - «Пари Сен-Жермен» (01:00. Mahalla ва МатчТВ)
«Ман Сити»: Эдерсон; Уокер, Рубен Диаш, Ляпорт, Жоау Канселу; Бернарду Силва, Родри, Гундўған; Маҳрез, Фоден, Стерлинг
Ўйнамайди: де Брейне (касаллик), Ферран Торрес (оёқ кафти)
Сўроқ остида: Грилиш (аниқлаштирилмаган).

«ПСЖ»: Навас; Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Нуну Мендеш; Гуэй, Паредес, Верратти; Месси, Мбаппе, Неймар
Ўйнамайди: Дракслер, Летелье, Рафинья (барчасида сон қисмидаги жароҳат)
Сўроқ остида: Кимпембе (бел мушакларидаги жароҳат), Мбаппе (касаллик), Рамос (формада эмас).

«Брюгге» - «РБ Лейпциг»
«Брюгге»: Миньоле; Мата, Ҳендри, Нсоки, Соболь; Сова, Баланта, Ритс, Ланг; Ванакен, де Кетеларе
Ўйнамайди: Искьердо (аниқлаштирилмаган)
Сўроқ остида: Вормер (товондаги жароҳат)

«Лейпциг»: Мартинес; Симакан, Гвардиол, Орбан; Мюкиле, Кампл, Лаймер, Анхелиньо; Нкунку; Форсерг, Андре Силва
Ўйнамайди: Адамс (дисквалификация), Гулачи (касаллик), Ҳальстенберг (тизза), Ольмо (сон), Поульсен (болдир), Сараччи (тизза)
Сўроқ остида: Айдара (голеностоп), Лаймер (белдаги жароҳат), Симакан (шамоллаш), Собослаи (голеностоп)
Сариқ карточкаси бор: Симакан.

В гуруҳи

Ушбу гуруҳда яққол етакчи бор – «Ливерпуль» 4 ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатиб, гуруҳ ғолиблиги масаласини муддатидан олдин ҳал қилган. Бугун «Энфилд»да меҳмон бўладиган «Порту»га эса очко сув ва ҳаводек зарур. Ўз навбатида «Милан» плей-оффга чиқиш учун сўнгги имкониятини Мадридда «Атлетико»га қарши ўйинда ишлатиб кўради.

Катта эҳтимол билан иккинчи йўлланма масаласи 6-турда «Порту» – «Атлетико» ўйинида ҳал бўлади. Катта эҳтимол билан ўша ўйин ғолиби якунда «Ливерпуль»га шерик сифатида Чемпионлар Лигасининг баҳордаги ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритади. Курашга «Милан» ҳам аралашиши мумкин, бунинг учун италияликлар бугун Мадридда, сўнгги турда эса «Ливерпуль» устидан ўз майдонида ғалаба қозониши талаб этилади. Қолаверса, бошқа ўйинлар ҳам «Милан» учун керакли ҳисобда якунланиши, яъни «Порту» бугун «Ливерпуль»да мағлубиятга учраб, сўнгги турда «Атлетико»ни енга олмаслиги керак бўлади.

Тахминий таркиблар

«Ливерпуль» - «Порту» (01:00. Sport2 ва Матч Футбол2)
«Ливерпуль»: Алиссон; Уильямс, Конате, ван Дейк, Цимикас; Окслейд-Чемберлен, Фабиньо, Ҳендерсон; Салоҳ, Минамино, Мане
Ўйнамайди: Эллиот (голеностоп), Фирмино (сон мушакларидаги жароҳат), Гомес (болдирдаги жароҳат), Жонс (кўз)
Сўроқ остида: Жота (лат еган), Кейта, Милнер (бел соҳасида жароҳат), Ориги (касаллик), Робертсон (сон)
Сариқ карточкаси бор: Милнер

«Порту»: Диогу Кошта; Венделл, Мбемба, Пепе, Жоау Мариу; Урибе, Сержиу Оливейра, Диас, Отавио; Торимий, Эванилсон
Ўйнамайди: Маркано (голеностоп)
Сўроқ остида: Пепе (оёқ)
Сариқ карточкаси бор: Урибе, Витинья

«Атлетико» - «Милан» (01:00. Атлетико — Милан / Yoshlar ва Матч Футбол1)
«Атлетико»: Облак; Карраско, Савич, Хименес, Эрмосо, Всалько; Коке, Льоренте, Лемар; Гризманн, Суарес
Ўйнамайди: Фелипе (дисквалификация), Жоау Феликс (болдирдаги жароҳат), Триппьер (елка)
Сўроқ остида: Шапоньич (сон)
Сариқ карточкаси бор: Жоау Феликс, Кондогбиа, Суарес

«Милан»: Тэтэрушану; Калюлю, Романьоли, Кьер, Эрнандес; Кесси, Тонали; Салемакерс, Браим Диас, Леао; Ибраҳимович
Ўйнамайди: Меньян (билак), Ребич (голеностоп), Плиццари (тизза), Мессиас (сон), Томори (сон)
Сариқ карточкаси бор: Томори

С гуруҳи

Бу гуруҳда ҳам, В гуруҳда бўлгани сингари яққол пешқадам бор – «Аякс». Иккинчи йўлланма тақдири эса айнан бугун Лиссабонда ҳал бўлади. «Спортинг» – «Боруссия» ўйинида агар мезбонлар икки ва ундан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозонса, плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўяди. Чунки Дортмунддаги биринчи ўйинда «Боруссия» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Маълумки, очколар тенг бўлиб қолганида, ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Меҳмонларнинг ғалабаси эса «Боруссия»га расман 2-ўринни ва муддатидан олдин йўлланмани тақдим этади.

Агар Португалиядаги ўйин дуранг ҳисоб билан якунланса, «Боруссия»нинг имконияти ошиб кетади. Сўнгги тур олдидан очколар тенг ва ўзаро ўйинларда немисларнинг устунлиги таъминланган бўлади. Охирги турда «Боруссия» «Бешиктош»ни ўз майдонида енгиб, бемалол гуруҳдаги иккинчи ўринни олиши мумкин.

Агар бугун «Спортинг» кичик ҳисобда ғалаба қозонадиган бўлса, 3 очколик фарқ билан «Боруссия»ни қувиб ўтади ва кейинги босқич учун яхшироқ имконият ҳосил қилади. Бунинг учун охирги турда «Аякс» майдонида дуранг ўйналса кифоя. Ҳатто мағлубият ҳам «Спортинг» учун фожиа бўлмайди, чунки, «Боруссия» тўплар нисбати бўйича «Спортинг»ни қувиб ўтиш учун 6-7та гол керак бўлиши мумкин.

«Бешиктош» гуруҳдаги 3-ўрин, яъни ЕЛ йўлланмаси учунгина имконият сақлаб қолган, аммо бу ҳам жуда қийин масала – бунинг учун турклар ҳам «Аякс»ни, ҳам «Боруссия»ни енгиши керак бўлади.

Тахминий таркиблар

«Бешиктош» - «Аякс» (22:45. Mahalla ва Матч Футбол1)
«Бешиктош»: Эрсин Дестанўғли; Розье, Вида, Монтеро, Умут Мераш; Ҳатчинсон, Пьянич, Газзол, Алекс Тейшейра, Н'Куду; Ларин
Ўйнамайди: Н'Сакаля (аниқлаштирилмаган), Соуза (дисквалификация)
Сўроқ остида: Ридван Йилмаз (сон)

«Аякс»: Пасвеер; Мазрауи, Тимбер, Лисандро Мартинес, Блинд; Клаасен, Бергҳейс, Гравенбeрҳ; Антони, Алле, Tадич
Ўйнамайди: Эдсон Альварес (дисквалификация), Клайбер (тизза), Кудус (ўмров), Стекеленбург (чов соҳаси)
Сариқ карточкаси бор: Тимбер

«Спортинг» - «Боруссия» Дортмунд (01:00. Матч Игра)
«Спортинг»: Адан: Инасиу, Коатес, Феддаль; Порро, Пальинья, Нунес, Рейс; Сарабия, Паулинью, Педру Гонсалвеш
Ўйнамайди: Жоване Кабрал (тизза), Винагре (тизза)
Сариқ карточкаси бор: Феддаль

«Боруссия»: Кобель; Менье, Аканжи, Понграчич, Рафаэл Геррейру; Витсель, Беллингем; Брандт, Ройс, Азар; Мален
Ўйнамайди: Дауд (тизза), Ҳоланд (сон), Ҳуммельс (дисквалификация), Морей (тизза), Рейна (сон), Шмельцер (тизза), Вольф (сон) 
Сўроқ остида: Мукоко (кўз), Шульц (бел соҳасида жароҳат)

D гуруҳи

Агар «Интер» ўз майдонида «Шахтёр» устидан, «Реал» эса Молдовада «Шериф» устидан ғалаба қозонса, бу икки жамоа кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилади, молдоваликлар эса Европа Лигаси плей-оффига ўтади. Аммо барчаси бутунлай тескари кетиши ҳам мумкин. Масалан, «Шериф» ғалаба қозонса, «Реал»ни қувиб ўтади, мадридликлар 6-тур олдидан 3-ўринга тушиб кетади.

Бу гуруҳда ҳаммада, ҳатто 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турган «Шахтёр»да ҳам назарий жиҳатдан кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Агар украиналиклар бугун Миланда ғалаба қозониб, 6-турда «Шериф»ни ҳам енгадиган бўлишса, очколари сони 7тага етади. Ҳозирда «Интер» ҳисобида ҳам шунча очко бор. Миланликлар охирги турни Мадридда ўтказади ва бу ўйинда очко ололмай қолиши эҳтимоли бор.

Тахминий таркиблар

«Интер» - «Шахтёр» (22:45. Sport ва МатчТВ)
«Интер»: Ҳанданович; Шкриниар, Раноккия, Бастони; Дармиан, Барелла, Брозович, Видаль, Перишич; Жеко, Лаутаро Мартинес
Ўйнамайди: де Врей (сон), Алексис Санчес (сон)

«Шахтёр»: Трубин; Додо, Марлон, Бондарь, Mатвиенко; Майкон, Маркос Антонио; Тете, Педринью, Мудрик; Фернандо
Ўйнамайди: Дентиньо (клубни тарк этган), Жуниор Мораэс (тизза), Исмаили, Алан Патрик, Судаков (барчасида аниқлаштирилмаган), Траоре (тизза)
Сўроқ остида: Степаненко (аниқлаштирилмаган)

«Шериф» - «Реал» (01:00. Sport ва Матч Футбол3)
«Шериф»: Атанасиадис; Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано; Аддо, Тилль; Траоре, Коловос, Бруно; Кастаньеда
Ўйнамайди: Киабу (мушакларда жароҳат)
Сўроқ остида: Яхшибоев (мушакларда жароҳат), Янсане (мушакларда жароҳат)
Сариқ карточкаси бор: Аддо, Дуланто

«Реал»: Куртуа; Карвахаль, Милитао, Алаба, Менди; Модрич, Каземиро, Кроос; Лукас Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор
Ўйнамайди: Бейл (тизза), Себальос (голеностоп), Азар (гастроэнтерит), Вальверде (ёмон формада)
Сариқ карточкаси бор: Каземиро.

Top