Икки юзга яқин киши – давлат органлари, ҳудудлар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган форумнинг мавзуси «Трансчегаравий ҳамкорлик – ривожланишнинг янги нуқталари» деб номланди.

Қайд этилишича, форум доирасида машинасозлик, агросаноат комплекси, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳаларда 611,3 млн долларлик жами 54 та инвестиция ва тижорат шартномалари имзоланган.