Озарбойжоннинг Ҳизин районида давлат чегара хизмати вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат чегара хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳалокат Гарагейбат полигонида ўқув машғулотлари вақтида содир бўлган.
Ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.
Воқеа жойида чегара хизмати ва бош прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.












