«Тепкини босганим йўқ». Алек Болдуин суратга олиш жараёнидаги фожиадан кейин илк марта интервью берди
Актёр Алек Болдуиннинг маълум қилишича, у тўппонча тепкисини босмаган. Ўшанда фожиали воқеа натижасида суратга олиш майдончасида оператор ҳалок бўлганди.

JEFF NEIRA
Ҳодиса жорий йил октябрь ойида вестерн жанридаги «Занг» (The Rust) фильмини суратга олиш жараёнида содир бўлди. Актёр Алек Болдуин фильмда ҳам актёр, ҳам продюсер сифатида иштирок этаётганди.
«Мен қуролни ҳеч қачон одамга йўналтирмаган ва тепкини босмаган бўлардим. Ҳеч қачон», — деди актёр BBC телеканалига фожиадан кейин берган катта интервьюсида. У ўтган сешанба куни ёзиб олинган, телеканал эфирида чоршанба куни эълон қилинган, пайшанба куни кечки пайт эса тўлиқ намойиш этилди.
Аввалроқ Болдуин содир бўлган воқеани уни кутиб турган журналистлар учун фақат бир марта қисқа равишда изоҳлаганди ҳамда ўзи ва оиласини тергов якунига қадар таъқиб қилмасликни сўраганди.
Шу пайтгача прокуратуранинг асосий версияси шундан иборат эдики, Алек Болдуин Ҳатчинсга реквизит қуролни йўналтирган ва саҳна репетицияси вақтида у ўқланганини билмай, ўқ узган. Қуролдан отилган яна бир ўқ фильм режиссёри Жоэль Соузенинг елкасига теккан.
Америкалик машҳур журналист Жорж Стефанопулосга берган интервьюсида Болдуин жанговар патронлар қандай қилиб тўппонча ичида пайдо бўлганини билмаслигини айтган.
«Кимдир уни солиб қўйган. Бундай патрон майдончада умуман бўлмаслиги керак эди», — деди актёр.
Жорж Стефанопулоснинг сўзларига кўра, уларнинг бир ярим соатлик суҳбати оғриқли ва чуқур ҳисларга тўла бўлган.
«Мен BBC’даги 20 йиллик фаолиятим давомида минглаб интервью олганман. Бу амалиётимдаги энг оғири бўлди», деди Стефанопулос.
«Ҳали ҳам ишонмаяпман»
Тергов материалларида айтилишича, суратга олиш жараёнида қуролни Болдуинга режиссёр ёрдамчиси Дэйв Ҳоллс берган. У тартибга амал қилган ҳолда «cold gun», яъни киночилар тилида қурол хавфсиз (жанговар патрон билан ўқланмаган) дея бақирган.
Ҳоллснинг ўзи тўппончани қурол реквизитлари бўйича менежер Хан Гутьеррес-Риддан олган. Унинг адвокатларининг айтишича, у қуролдаги жанговар патрон қаердан пайдо бўлганини билмайди. Ҳозирда бу тергов жавоб беришга ҳаракат қилаётган энг муҳим савол.
«Ҳатто ҳозир ҳам бу ҳақиқатан содир бўлганига ишона олмайман. Нореаллик ҳисси мавжуд», — деди актёр BBC’га берган интервьюсида.
Мазкур ҳафтада терговчилар киносъёмкалар учун қуроллар етказиб берувчи компаниялардан бирида тинтув ўтказишга ордер олди.
«Уни ҳамма яхши кўрарди»

42 ёшли Галина Ҳатчинс кўкрагидаги жароҳат билан шифохонага олиб келинган ва тез орада жони узилган. У Украинада туғилиб ўсган ва охиригача Украина фуқаролигини сақлаб қолган.
«Халқаро журналистика» мутахассислиги бўйича Киев университетини тамомлаб, Буюк Британияда ҳужжатли фильмларни суратга олиш жараёнларида ишлаган.
2015 йилда АҚШда кинематография бўйича таълим олди ва Ҳолливудда оператор ва тасвир бўйича рассом сифатида муваффақиятли карьера қилди.
2019 йилда American Cinematographer журнали уни АҚШ кинематографиясининг кўтарилаётган юлдузларидан бири деб атади. Бошқа фильмлар қаторида у «Макс Фист» (Archenemy) ва «Дарлин» (Darlin) фильмларини суратга олди.
Алек Болдуиннинг сўзларига кўра, улар Галина билан суратга олиш майдончасидан ташқарида дўст бўлишган.
«У билан ишлаганларнинг ҳаммаси уни яхши кўрарди, унга қойил қолишарди», — деди актёр ва йиғлаб юборди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон | 18:31
-
Астронавт коинотдан Ер устидаги улкан спрайтни кўрсатди
Жаҳон | 18:13
-
Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:44
-
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди
Жаҳон | 17:18
Мавзуга оид

23:36 / 10.04.2025
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради

22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди

14:29 / 16.04.2024
Болдуиннинг филмини суратга олиш пайтидаги қотиллик: реквизитчига 1,5 йил берилди

08:50 / 12.04.2024