Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомототранспорт воситаларини ижарага беришда нотариал тасдиқлаш тартиби бекор бўлмоқда
Келгусида автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузиш мумкин бўлади.
Фото: Kun.uz
2021 йил 10 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, қонун лойиҳасида автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тасдиқлаш талабини бекор қилиш ҳамда ушбу турдаги шартномаларни оддий ёзма шаклда тузиш мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, автомототранспорт воситалари ижарага берилганда ижара шартномасини нотариал тасдиқлаш талаб этилади (Фуқаролик кодексининг 565-моддаси).
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Маълумот учун, амалдаги давлат божи ставкаларига кўра, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун:
- мулкдорнинг қариндошларига – БҲМнинг 25 фоизи (67,5 минг сўм);
- бошқа жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 50 фоизи (135 минг сўм);
- юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
Аввалроқ, ҳукумат қарори билан юридик шахсларга ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишга рухсат берилганди.
Мавзуга оид
07:52 / 04.02.2026
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:01 / 31.01.2026
“Қизил” стикерли автоуловларга шаҳарларга киришда ҳозирча чеклов йўқ
11:19 / 22.01.2026
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
15:46 / 17.01.2026