Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Ўзбекистонга инфратузилма ва таълим учун 448 млн доллар ажратади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳат билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида ҳамда инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битимни ишлаб чиқишни тезлаштириш ва уларни қисқа муддатларда имзолаш долзарблигини таъкидлади.
Ўзбекистон томони савдо-иқтисодий масалалар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ташаббусини олқишлади. Яқин вақтда ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишини ташкил этиш имконияти ва унинг кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Томонлар 2022 йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.
Алоҳида тартибда ҳудудлараро ҳамкорликни, хусусан, Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Ҳиндистоннинг Гужарот штати ўртасида муносабатларни фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди.
Бундан ташқари, инвестициявий, савдо ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, Фарғона вилояти ва Харяна, Бухоро ва Ҳайдаробод, Тошкент ва Нью-Деҳли шаҳарлари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилишини олқишлаб, ушбу лойиҳаларни амалга жорий этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олди.
Шунингдек, Ҳиндистоннинг грант маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилаётган IT, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий йўналтирилган янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишилди.
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида “Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида янги метрологик лабораторияни ташкил қилиш ва жиҳозлаш” ҳамда “Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан жиҳозлаш” лойиҳаларини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
19:25 / 01.06.2026