Ўзбекистон | 11:05 / 16.12.2021
13285
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 42 ёшли эркакнинг жасади топилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилган. Бош прокуратура матбуот котиби ҳодиса юзасидан текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.

Жорий йил октябр ойида Ғузор туманида яшовчи фуқаро кўчадан ўлик ҳолда топилган. Марҳумнинг яқинлари у ўлдирилганини айтмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби марҳум билан содир бўлган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ғузор тумани прокуратураси томонидан қўшимча равишда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.

«Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш устидан назорат ўрнатилган. Натижаси ҳақида хабар қилинади», дейилади Бош прокуратура матбуот котибининг хабарида.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид