Жаҳон | 17:34 / 23.12.2021
6555
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Қатар Кобул аэропортини бошқариш бўйича келишувга эришди

Август охиридан буён Қатар ва Туркия мутахассислари Кобул аэропорти фаолиятини юритишда ёрдам бермоқда.

Фото: Reuters

Туркия ва Қатар Кобул аэропортини бошқариш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди Aksam газетаси.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Анқара ва Доҳа "Толибон" ҳаракати вакилларига Афғонистоннинг беш аэропортини бошқариш бўйича ҳамкорликдаги таклифларини тақдим этишини маълум қилганди.

Кобул аэропортининг учиш-қўниш йўлаги ва терминаллари 26 августда содир этилган теракт оқибатида қаттиқ зарар кўрганди. Август охиридан буён Қатар ва Туркия мутахассислари аэропорт фаолиятини юритишда ёрдам бермоқда.

4 сентябр куни Мозори Шариф, Қандаҳор ва Ҳирот аэропортларидан илк самолётлар парвоз қилди. Сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Кобул аэропорти Эрон, Покистон ва Саудия Арабистонидан чартер рейсларни қабул қилмоқда.

Мавзуга оид